Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мени раҳмат ва барча одамларга пайғамбар қилиб юборди. Шундай экан, Ийсо ибн Марямнинг буйруқларига ҳаворийлари (ёрдамчилари) зид иш қилганларидек сизлар менинг буйруқларимга зид иш қилманглар», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, ёрдамчилари қандай зид иш қилишган?» деб сўрашди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Ийсо ҳам уларни мен сизларни даъват қилган нарсага даъват қилган. Ийсо кимни яқин жойга жўнатса рози бўлиб борган. Кимни узоқ жойга жўнатса, боришни ёмон кўриб, дангасалик қилган», деб жавоб бердилар ва уларга Ҳирақл, Кисро, Муқавқис, Ҳийра подшоси Ҳорис Ғассоний, Яман подшоси Ҳорис Ҳимярий, Нажоший, Уммоннинг икки подшоси, Ямоманинг икки подшоси ва Баҳрайн подшосига Исломга даъват қилгани элчи жўнатишларини маълум қилдилар. Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в. ирода қилган ишга боришга рози бўлишди. Расулуллоҳ с.а.в. учун кумушдан узук ясалиб, унга «Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб нақш туширилди. Расулуллоҳ с.а.в. ушбу подшоларга мактубларини элчилар орқали жўнатдилар. Ҳирақлнинг мактубини Диҳя ибн Халифа Калбийга, Кисронинг мактубини Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмийга, Нажошийнинг мактубини Амр ибн Умайя Зумарийга, Муқавқиснинг мактубини Ҳотиб ибн Абу Балтаъага, Уммоннинг икки подшосининг мактубини Амр ибн Ос Саҳмийга, Ямоманинг икки подшоси мактубини Сулайт ибн Амрга, Баҳрайн подшоси мактубини Ало ибн Ҳазрамийга, Шом чегаралари подшоси Ҳорис Ғассонийнинг мактубини Шужо ибн Ваҳб Асадийга ва Яман подшоси Ҳорис Ҳимярийнинг мактубини Муҳожир ибн Абу Умайя Махзумийга топширдилар. Элчиларнинг ҳар бири Расулуллоҳ с.а.в. жўнатган томонга қараб бир вақтда чиқиб кетди ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг мактубларини жўнатилган эгаларига етказди. Кейин ҳаммалари қайтиб келди. Мактуб жўнатилганларнинг кўпчилиги унга яхши жавоб қайтаришган бўлса, айримлари хунук жавоб қайтарди. Яман ва Уммон подшолари Расулуллоҳ с.а.в.нинг мактубларига ёмон жавоб қайтарган бўлишса, Баҳрайн подшоси чиройли жавоб қайтарди ва Исломга кирди. Ямома подшоси эса агар ҳоким этиб тайинланса, Исломга киришини изҳор этди. Расулуллоҳ с.а.в. уни таъмагирлиги учун лаънатладилар. Форс подшоси Кисрога Расулуллоҳ с.а.в.нинг уни Исломга даъват қилиб ёзган мактублари ўқиб берилганда ғазабдан ёниб кетди ва мактубни йиртиб юборди. Кейин Ямандаги ҳокими Бозонга менга Ҳижоздаги бу одамнинг бошини юбор, деб мактуб йўллади. Расулуллоҳ с.а.в.га Кисронинг гаплари ва мактубни нима қилгани хабари етганда: «Оллоҳ унинг мулкини парчалаб ташласин», дедилар. Кисронинг мактуби Ямандаги ҳокими Бозонга етиб келганда, Ислом ҳақида сўраб-суриштирди ва ўзининг Исломга кирганини эълон қилди. Кейинчалик ҳам Расулуллоҳ с.а.в.нинг Ямандаги ҳокимлари бўлиб қолди. У Яман подшоси Ҳорис

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203